КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Муаллима.

— Болалар, қайси парранда инсон учун фойдали ҳисобланади?

— Қовурилгани.

 

* * *

 

Ота ўғлига деди:

— Мен бола эканимда ҳеч қачон ёлғон гапирмаганман.

— Унда қачон ёлғон гапиришни бошлагансиз?

 

* * *

 

Беш боласи бор аёл катта дўконнинг лифтига чиқишгач, лифтдаги кузатувчига деди:

— Болалар бўлимига!

Шунда болалардан бири норози оҳангда ғудранди:

— Ойи, биз камлик қиляпмизми сизга?

 

* * *

Тиш дўхтири мижознинг очиқ оғзига тикилиб туриб деди:

— Мен ҳеч қачон бундай катта оғизни кўрмаганман! Мен ҳеч қачон бундай катта оғизни кўрмаганман!

— Дўхтир, нега бир гапни икки марта такрорладингиз?

— Такрорлаганим йўқ. Бу акс садо!

 

* * *

 

Босқинчидан судья сўради:

— Ҳаётда қандай мақсадни кўзлаб яшаяпсан ўзи? Жамият учун нима фойда келтираяпсан-а?

— Бу нима деганингиз? Мен милиция ва судьяларни иш билан таъминлаяпман!

 

* * *

 

— Салом! Язвангиз қалай?

— Бир ҳафтага онасиникига кетди!

 

* * *

 

— Дада, бугун автобусда бир аёлнинг оёғини босиб олдим.

— У нима деди?

— Битта конфет берди.

— Сен-чи?

— Мен яна бир марта оёғини босиб олдим.

 

* * *

 

— Ўғлим, нега қурбақани ўлдирдинг? Ахир, онаси унинг ўлганини кўрса йиғлайди-ку!

— Йиғламайди.

— Қаердан биласан?

— Онасиниям ўлдириб бўлганман.

 

* * *

 

Кимё ўқитувчиси дўстларига мақтаняпти:

— Бугун икки яшар ўғлим биринчи марта гапирди.

— Нима деди?

Парааминоарсенбензолгидрохлорид!

 

* * *

 

Болакай арвоҳлар билан гаплаша оладиган фолбинга деди:

— Мен бобомнинг руҳи билан гаплашишни истайман!

Фолбин руҳни чақиргач, овоз келди.

— Салом, неварагинам!

— Бобожон, салом! Қаердан туриб гаплашяпсиз мен билан?

— Нариги дунёдан туриб!

— Во, жа опқочасиз-а, бобо!.. Ахир, сиз ҳали ўлмагансиз-ку!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади