Самарқанддаги болалар боғчасида 7 ёшли қизалоқ ҳалинчакдан йиқилиш туфайли ҳалок бўлди…

0

 

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида фожиа содир бўлди. №29- болалар боғчаси тарбияланувчиси 7 ёшли Райҳон Орзиева тарбиячиларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли ҳалинчакдан йиқилиб, жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилганди. Врачларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, қизалоқ касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қизалоқ ҳалинчакдан йиқилгач, 30 дақиқа давомида ерда ётган. Ҳеч ким унга эътибор қаратмаган. Бундан ташқари, фожиа содир бўлган кун болалар боғчасида тиббиёт ходимидан асар ҳам бўлмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари эса ушбу фожиани бахтсиз ҳодиса сифатида баҳолашди. Аммо қизалоқнинг яқинлари уларнинг қароридан норози. Шунинг учун адолат қарор топмагунча тинчимасликларини маълум қилишган.