Ўзининг «Nexia» автомобили билан бирга йўқолиб қолган ҳайдовчи йигит Андижондан топилди…

0

 

Эсингизда бўлса, шу йилнинг 15 январида Даврон Шербоев исмли йигит «Nexia» автомашинасида кўчага чиқиб кетган-у, уйга қайтмаганлиги ҳақида хабар бергандик. Давроннинг йўқолиб қолгани ҳақида онаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларини огоҳ этганди.

Милиция ходимлари қидирувлар натижасида Давронни топишди. У 2019 йил 29 январ куни Қирғизистонга ўтиб, бир кун ўша ерда бўлган-у, ортга қайтган. Уни Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро суратидан таниб қолиб дарҳол «102» га хабар қилган.

Хабар олиниши билан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари Андижонга боришди ва Давронни соғ-саломат ҳолда олиб келиб, яқинларининг қўлига топширишди. Ҳозирча у нега изсиз ғойиб бўлгани ҳақида маълумот берилмади.