«Барселона» президенти: «Реал» билан ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида пакт имзоламаганмиз»

0

«Барселона» президенти Жозеп Мария Бартомеу «Реал»дан яримҳимоячи Исконинг трансфер қилиниш эҳтимоли ҳақида гапириб ўтди.

«Агар мураббийлар штабимиз қайсидир футболчининг трансферига қизиқиш билдирса, биз у билан шартнома тузишга уриниб кўрамиз. Бу «Реал» футболчиларига ҳам тааллуқли. Клублар ўртасида ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида пакт йўқ. Ҳар ким ўз жамоасини кучайтиришни истайди.

Искога келсак, «Реал»нинг ҳурматидан келиб чиқиб, мен буни дастлаб уларнинг президенти билан муҳокама қилиб олган бўлардим», – деган Бартомеунинг сўзларини келтирди Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Иско «Реал»да 2013 йилдан буён ўйнаб келади. Ушбу мавсум у асосий таркибдаги ўрнини йўқотди; баъзи маълумотларга кўра, бош мураббий Сантьяго Солари билан чиқиша олмай қолган.

Испаниялик хавбекнинг хизматларига «Ювентус» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда. Трансфер қиймати 75 млн евро атрофида экани айтилади.

 

tribuna.uz