Машинаси устидаги қорни боласи ёрдамида кураган ота

0

АҚШнинг Огайо штатида бир топқир ота машинаси устидаги қорни ўғли ёрдамида тозалади. Видео “YouTube” каналига жойлаштирилган. Афтидан роликни боланинг онаси суратга олганга ўхшайди.

«Турмуш ўртоғим ўғлим билан кўча айланишга чиқишганди. Мен хўжайинимдан машинамизни қордан тозалаб қўйишни илтимос қилдим. Бироздан сўнг дадаси эшик олдига келиб мендан ёпишқоқ лента сўради. У бу билан ўғлимнинг қўл ва оёқларини боғлаб ташламоқчи экан. Шунда қор кийимининг ичига ўтмайди, деди. Сўнг мен шу роликни суратга олдим. Ўғлимнинг қувончини кўрсангиз эди!», – ҳикоя қилади аёл.

Майли, оила бир яйрабди. Лекин бу ҳолдан ўрнак оладиганлар кўпайиб кетмаса, бўлгани.