Қора жипдаги эркаклар ногирон одамга ўқ узишди

0

Россиянинг Самара вилоятида қора кўнгилли жиноятчилар итлар ва унинг эгаси бўлмиш ногирон одамга қарата ўт очишди. Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳужум ҳақида видео пайдо бўлди.

Маҳаллий аҳоли вакили бўлмиш Екатерина исмли қизнинг сўзларига кўра, итлар машинага қараб хуришни бошлаганида ундан тўрт нафар қора кийинган йигитлар тушиб, травматик қурол билан ота бошлаган. Итларнинг эгаси уларга ёрдамга ошиққанида жиноятчилар уни ҳам ўқдан бебаҳра қолдиришмаган.

«Бу итлар ҳозиргача ҳеч кимни тишлагани йўқ эди. Одамларга яхши ўрганган эдилар. Яраланган итимнинг лақаби Лорд. Бир кўзи кўрмайди. Бунда қандай ҳужум ҳақида гап бўлиши мумкин»,  дейди ит эгаси.

Ҳозирда икки томон ҳам полицияга мурожаат қилишган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.