Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 7 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳаётда содир бўлиб турадиган айрим вазиятларга қарши бориб қўймаслик учун баъзи ишларни ортга суриб туришингизга тўғри келади. Вазиятни ўзгартириб бўлмайди, аммо асаб ва кучдан беҳуда айрилиб қолишингиз мумкин. Энг зарур буюмларни харид қилиш жараёни муваффақиятли кечади. Дарвоқе, ташқи кўринишингизга ўзгартишлар киритиш ёдингиздан кўтарилмасин. Бу қиз-жувонларга тегишли бўлиб, косметологга бориб келишингиз керак.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

7 февралда ёнингиздагиларнинг барчасини ўз кафиллигингиз остига олишингиз, уларга яқиндан ҳар тарафлама ёрдам беришингиз лозим. Кун давомида тасодифан кўчада учратиб қолишингиз кутилаётган одам кайфиятингиз кўтарилишига сабабчи бўлади. Муҳаббатда оиласизлар ён беришга алоҳида эътибор қаратсинлар. Бўлғуси жуфтингиз шундоқ ҳам сизга ўз туйғуларини кўп маротаба исботлаган. Навбат сизники.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Агар ишингиз техника билан боғлиқ ёки жисмонан оғир бўлса, жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Барча ишларингизни тушга қадар уддалаб улгурасиз. Демак, дам олиш учун ҳам вақтингиз етарли бўлади. Фақат дам олиш соатларида спиртли ичимликка ружу қўйманг. Маданий дам олишга ҳаракат қилинг. Оилалилар зудлик билан рўзғордаги муаммоларни бартараф этишлари тавсия қилинади. Саломатлигингизни асранг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

7 феврал куни эрталаб эски қадрдонларингиз билан учрашишингиз керак. Яқин ўтмишни ёдга олинг, дилдан суҳбатлашинг. Сизга албатта ёқимли эмоциялар ҳамроҳлик қилади, ишонинг. Агар ишингиз доирасида фойдали ҳамкорлик таклиф этишса, дарров розилик билдиринг. Шу баҳонада катта ишларга ҳам қўл урасиз. Билинг, катта ишларнинг даромади ҳам ўзига яраша бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Нимаики иш бошласангиз, бугун албатта охирига етказишингиз керак. Ўзингизга ишонган ҳолда ишларни оқилона ташкиллаштиришга ҳаракат қилинг. Агар ким биландир жанжаллашиб қолмасангиз, асабларингиз зўриқишдан нари бўлиши тайин. Кимларгадир ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Худо билса бўлди. Кечқурун меҳмон кутишингиз мумкин. Овқатланишда меъёрни билинг. Режимга амал қилинг. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

7 февралда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам жуфти ёки бўлғуси жуфти билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлишади. Ҳаракатлар суст бўлса, орангизда келишмовчиликлар юзага келиши ҳеч гап эмас. Қалбингизни қанчалар хавотир ва ваҳима каби ёқимсиз ҳолатлар банд этса ҳам иш ҳақида унутиб қўйманг. Шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорларга анча йиллар олдин ҳамкорлик қилган инсон бу ишни қайтадан йўлга қўйиш таклифини киритиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажалар ҳақида ўйлаб кўрсалар ёмон бўлмайди.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун уй ва молиявий масалалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишингиз тавсия қилинади. Агар бу муаммоларни ёлғизликда бартараф эта олмасангиз, дўстларга, танишларга, қариндошларга мурожаат этинг. Саломатлигингиз масаласида муаммо кўзга ташланмайди. Аммо овқатланиш режимига амал қилиш, гриппга қарши профилактикани унутиб қўймаслигингиз керак. Кечқурун сафарга отланишингиз кутилади. Сафар сизга албатта муваффақият келтиради.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

7 феврал куни вақтингиз чоғ ўтиши ҳақиқатга яқинроқ. Кутилмаган совғалар, ёқимли хабарлар сизни қувонтирмасдан қолмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишга жуда эҳтиёткорлик билан, тафаккурга суянган ҳолда тўғри ёндашинг. Башарти хатоликларга йўл қўйиб, инқирозга дуч келсангиз, харид масаласини қайта кўриб чиқинг. Пулни тежаб ишлатинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Баъзилар кечқурун бош ва оёқ оғриғидан безовта бўлиши мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Ҳатто, майда ишларга қўл уришингиз билан шу заҳоти тўсиқлар кўндаланг бўлади. Лекин тўсиқларни енгиб ўтишдан воз кечишингиз нотўғри бўлади. Янги танишувларни бошдан кечириш учун шинавандага айланинг. Шунда янги танишлардан моддий манфаат кўришингиз тайин. Кечқурун ёлғиз қолинг. Бу эртанги ишлар режасини тузиб олишингизда ёрдам беради. Оилали бўлсангиз, кечқурун жуфтингизга атаб ёқимли бир совға харид қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

7 февралда атрофдагиларга нисбатан шубҳа назари билан боқа бошлашингиз кутилади. Фақат олдин ўзингизга ҳам шундай назар билан қараб олсангиз яхши бўларди. Ҳаммада ҳам нуқсон, камчилик бор. Сиз ҳам уларга қарши шафқатсизларча кураш олиб боришингиз лозим. Шунда бошқалар билан жанжаллашиб қолмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида анча йиллардан бери ҳал бўлмаган бир муаммони ижобий ҳал қиласиз. Бу сизга моддий манфаат ҳадя этади. Қандай бахт! Тўғри эмасми?

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Эрталаб уйқудан уйғонинг-у, қилинажак ишлар режасини тузинг. Олдиндан тузилган бўлса, яна бир карра кўздан ўтказиб олинг. Пассивликни ўзингиздан нари ҳайданг. Ҳаётга, дунёга оптимистларча муносабатда бўлинг. Шунда пул ҳам, мартаба ҳам, обрў ҳам бўлади. Молиявий йўқотишлар сизни четлаб ўтади. Бироқ шахсий бизнесингиз бўлса, қайсидир ишга катта пул тикишдан сақланинг. Кечқурун рўзғорингиздаги икир-чикирларнинг адабини бериш билан банд бўласиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

7 феврал куни бир неча ўн марта ёқимсиз вазиятлардан ўз кучингиз билан чиқиш ҳаракатида бўласиз ва буни уддалайсиз ҳам. Атрофдагиларга нисбатан тўғрисўз ва адолатли бўлинг. Кимлардир қачонлардир катта пул йўқотган бўлса, бугун сира кутилмаган жойдан ўша пулларни топиб олади. Оиласизлар кечқурун ўзи анчадан бери кўз остига олиб юрган инсон билан учрашувга чиқади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади