Бобо набиралари ортидан жек-пот ютиб олди

0

Ирландиялик қария лотореяда 500 минг евролик жек-потни ютиб олди. Узоқ йиллардан буён лоторея ўйнаб келадиган бу инсон жорий йилнинг 22 январь куни навбатдаги билетларни ҳам интернет орқали сотиб олган ва ҳар доимги рақамларни белгилаган. Бу рақамлар унинг 5 нафар набираси таваллуд саналари эди.
– Мен ҳар доим фақат шу 5 та рақамни белгилаб келганман, – дейди бахтиёр бобо. – Энди набираларимга янаям кўпроқ ғамхўрлик қилишга имкониятим бор.