Германиялик аёл қочоқларга нафрат тошини отгани учун икки карра жаримага тортилди…

0

 

Берлинда яшовчи 64 ёшли Ютта Б. исмли аёл 2017 йили Фэйсбукда Яқин шарқдан оқиб келган қочоқларга нисбатан нафратини очиқ баён этган. Суратларнинг айни ўз нафратини ифода этувчиларини танлаб кенг омма эътиборига ҳавола этганди. Аммо тез орада уни қўлга олишди ва жами 4, 5 минг евро миқдоридаги жаримага тортишди. Адвокати матнлар ҳам, суратлар ҳам уники эмаслигини айтиб жар солса ҳам суд ўз ҳукмини ўзгартирмади. Қарангки, бу йил ҳам пенсионер аёл иккинчи марта қўлга тушди. Тағин интернетда худди ўша қочоқларга бўлган нафратини матнлар ҳамда суратлар кўринишида чоп этган. Адвокати аёл шовинистка эмаслигини айтиб, матнлар бошқа одамга тегишли экани, мижози аксинча Миср, Сурияликлар билан яқин дўст эканини баён қилса ҳам барибир жаримага тортилди. Бу галги жарима ҳам ўтган сафаргидек 4, 5 минг евро миқдоридани ташкил этди.