Мексикада «Муза» деб номланган сувости музейи бор. У Кариб денгизи тубида жойлашган…

0

 

Сувости музейи Исла Мухарес оролидан бир километр нарида, 8-10 метр чуқурликда жойлашган.

Сувости музейи турли қадимий маданий ёдгорликлардан ташкил топган. Сиз музейда автомобил, уй, стол, ҳатто, сувости минасини ҳам кўришингиз мумкин.

Одатий бетон денгиз сувига у қадар тўғри келмаслиги сабабли мутахассислар қадимий ёдгорликларни денгиз бетонидан тайёрлашган. Денгиз бетони таркибига эса цемент, силикон ҳамда шиша толаси киради. Шундай экспонатлар ҳозирги кунда 500 тадан кўпроқни ташкил этган. Денгиз тубида сув оқиш тезлиги юқори бўлгани сабабли экспонатлар вазни икки тоннагачадан иборат этиб тайёрланган.

Музейга ҳар йили 750 000 дан зиёд одам ташриф буюради.