Москва вилоятида полициячилар муҳожир ҳайдовчиларга ҳайдовчилик гувоҳномалари сотганликда айбланди…

0

 

Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида уч нафар йўл патрул хизмати ходими ҳайдовчилик гувоҳномаларини муҳожир ҳайдовчиларга сотиш билан шуғулланганликда айбланиб қамоққа олинди. Улар гувоҳномаларни имтиҳон топширишдан ҳам таксичиларни озод этган ҳолда сотишган.

Қўзғатилган жиноий ишдан худди шундай эпизодларнинг 167 таси кенг ўрин олган. Бўлғуси ҳайдовчилар имтиҳонга келиб ўтиришмаган. Уларнинг ўрнига полициячиларнинг ўзлари имтиҳон топширган. Терговчилар бу жиноятнинг бошида йўл ҳаракати хавфсизлик давлат бошқармасининг раҳбар лавозимли шахслари турганлигини ҳам алоҳида қайд этиб ўтишган ва бу нарса шу кунларда синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда.

Айби исботланса, барча жиноятчилар ички ишлардан четлатилади ва давлат қонунларига асосан жазога тортилади.