Қироллик тожи чиқиндилар орасидан топилди

0

Ўтган йилнинг 31 июль куни Швеция қироллик оиласига тегишли тарихий ва қимматбаҳо буюмларнинг ўғирланиши халқаро миқёсда катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Пойтахт Стокгольмдан унча узоқ бўлмаган Стренгнесдаги қасрдан ўмариб кетилган буюмлар орасида қироллик тожи ва XVII асрга тааллуқли ниҳоятда ноёб ёдгорликлар ҳам бор эди. Қаср ойнасини синдириб кирган ўғрилар полиция таъқибидан аввал велосипедларда, сўнгра эса Стокгольм ғарбидан оқиб ўтувчи дарё орқали моторли қайиқда қочиб кетишга муваффақ бўлганди.
Шундан буён ўтган ойлар давомида олиб борилаётган кенг миқёсдаги тергов ҳаракатларига қарамасдан, жиноятчиларни қўлга олишнинг имкони бўлмади. Аммо кутилмаганда…5 февраль сешаба куни.
Қироллик оиласининг ёдгорликлари Стокгольм яқинидаги шаҳарчада чиқиндилар йиғиладиган идишда қолдириб кетилган ҳолда топилди.
Ҳозирда экспертлар улар ўғирланган буюмларнинг айнан ўзи эканлигини аниқлаш бўйича иш бошлаган.
Швеция полицияси эса ҳамон ушбу оламшумул жиноятнинг ижрочиларини изламоқда.