Ўтган йили изсиз ғойиб бўлган қиз Тошкент шаҳридан топилди…

0

 

2019 йил 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси соат тахминан 3: 00 да Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги Ал-Хоразмий кўчасида хизмат бурчини ўтаётган милиция ходимлари кўчада ёлғиз ўзи кетаётган қизни кўриб қолишди ва тўхтатиб, кимлигини суриштиришди. Қиз ўтган йили йўқолиб қолган 21 ёшли Насиба К. бўлиб, унга нисбатан Халқаро қидирув эълон қилинганди. Милиционерлар пайқашдики, бу қизнинг юз тузилиши суратдаги йўқолган қиз билан бир хил экан. Дарҳол уни Чилонзор туман ички ишлар бўлимига олиб бориб, керакли ёрдамни кўрсатишди. Шу баҳонада шахсини аниқлашди. Натижада ҳақиқатан Насиба ўтган йили йўқолган қиз бўлиб чиқди.

Айни пайтда қизнинг йўқолиб қолиш сабаблари аниқланмоқда.