11 йил қулоғида ўқ билан яшаган аёл

0

Британиялик аёл 11 йил қулоғидаги ўқ билан яшагани маълум бўлди. “Daily Mail” нашрининг хабар беришича, у шунча вақт давомида ёмон эшитаётганидан шикоят қилиб келган.

28 ёшли Жейд Харрис ўн йилдан ортиқ вақт давомида телевизорнинг овозини охиригача қўйиб эшитади. Сўзларни қайта-қайта такрорлаттиради. Мен ўзимни ўзим эшитмаганим учун жуда қаттиқ гаплашаман.

Танишлари у билан ҳазиллашиб, шифокорга боришни маслаҳат беришди.

Врач аллақандай чангюткичга ўхшаш аппарат ёрдамида тиқилиб қолган предметни олишга муваффақ бўлди. Буни қарангки, 11 йил давомида Харрис қулоғида пластик ўқ билан яшаб келаётган экан.

Ўқ олиб ташланганда у кучли оғриқни ҳис қилди. Бироқ шу заҳоти ҳаёти кескин ўзгариб кетди. Энди у шовқин-суронли базмларга ҳам бормай қўйди.

Ҳозирда Харриснинг эшитиш қобилияти тўлиқ тикланган. У энди икки нафар фарзандининг қўнғироқдек овозини эшитиши мумкин.