АМЕРИКАНИНГ БУЙРАКНИ САРАТОН ШИШИДАН ФАРҚЛАЙ ОЛМАС ВРАЧЛАРИ…

0

 

Америкалик аёл врачларнинг қўпол хатоси туфайли оламдан ўтди…

Американинг Колорадо штатига қарашли Энглвуд шаҳрида яшовчи 73 ёшли Линда Вулли (Linda Woolley) врачларнинг нотўғри ташҳиси қурбони бўлди. Улар аёлга нотўғри ташҳис қўйишган ва гўёки англашилмовчилик натижасида иккала буйрагини ҳам олиб ташлашган. Эмишки, мутахассислар аёл организмида саратон шиши пайдо бўлганини аниқлашганмиш. Буйракни саратон шиши деб ўйлашганмиш.

Вулли хоним жарроҳлик амалиётидан кейин врачлар ўз хатосини тўғрилаган ҳолда буйракларини жойига қўйишидан умидвор эди. Бироқ бу умид пучга чиқди.

— Одамлар, — деди у бошқа беморларга. — Иложи бўлса, икки марталаб ташҳис қўйдиринг, ёки тиббий кўрикдан эринмай қайта-қайта ўтинг. Касалхонага тушгач, бемор ожиз бир бандага айланиб қоларкан. Менга ёрдам беришни ваъда қилишганди, ваъдаларида туришмади…

Эслатиб ўтамиз, Линда Вулли буйраклари олиб ташлангач, 8 ой қийноқда, қўполроқ айтганда, дўзах азобида яшади ва яқинда 1 феврал куни жон таслим қилди.