Амударёда муаллимларнинг маошидан 500 000 сўмдан ушлаб қолишмоқда. Нега?..

0

 

Бу нарсани Қорақалпоғистон автоном республикаси Амударё туманида фаолият юритувчи мактаб муаллимларидан бири «Телеграмм» интернет каналида кўриб қолибди. Унинг маоши бор йўғи 500 000 сўм экан-у, тийин-тийинигача ушлаб қолишибди.

Бу фактни Амударё халқ таълими бўлими ходими ҳам тан олди. Унинг айтишича, ҳоким ўринбосари шундай кўрсатма берганмиш. Пуллар коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун ушлаб қолинаётган экан. Маошининг тўлиқ қисми ушлаб қолинган муаллим эса коммунал хизматдан қарзи йўқлигини баён қилди.

Амударё туман ҳокими ўринбосари Темирбоев эса бу вазиятни шарҳлаб ўтиришни хоҳламади. У айтдики, туманда мажбурлаш деган гап-сўзнинг ўзи йўқ. Барча ишлар кўнгилли тарзда амалга оширилмоқда.

Маоши тўлиқ ушлаб қолинган муаллим шу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига шикоят аризаси билан мурожаат этган. Суриштирув ишлари бошланган.