Аввал мусулмонларга қарши бўлган сиёсатчи ислом динини қабул қилди

0

Голландиялик собиқ миллатчи сиёсатчи, «Мустақиллик партияси» аъзоси Йорам ван Клаверен ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда «Dutch News» хабар берди.

Мусулмонларни кескин танқид қилиши билан танилган ван Клаверен ислом дини ҳақида китоб ёзиш чоғида ўзи учун кўплаб янгиликлар кашф қилган.

«Мен исломни обрўсизлантириш ва унга нисбатан салбий қарашларни шакллантириш билан шуғулланиб келганман. Аммо уни ўргана бошлагач, дунёқарашим ўзгарди», — деган ван Клаверен.

Нашрнинг эслатишича, бу Голландияда миллатчи сиёсатчиларнинг ислом динига ўтиши билан боғлиқ биринчи мисол эмас. 2013 йилда айнан ушбу партиянинг яна бир аъзоси Арно ван Доорн ҳам ислом динини қабул қилган эди.

 

xabar.uz