Ҳиндистонлик эркак уйидан топилган мумия

0

Ҳиндистонлик бир эркак янги квартирасига келганида ётоғи тагидаги кийимлар солинадиган қути ичидан мумия топиб олди.

Рамвир Сингх Ражпут Бхопал шаҳридан июль ойида квартира сотиб олган, бироқ шу пайтгача уни кўришга келмаганди. Уйнинг собиқ истиқоматчилари ундан уйни бўшатиб қўйиш учун бироз вақт сўрашди. Бироқ ёзда ҳеч ким у билан алоқага чиқмади, калитларни ҳам бермади. Охир-оқибат уй эгаси калитнинг нусхасини ясатишга мажбур бўлди.

Якшанба куни Ражпут квартирасига бир нечта фаррошлар билан бирга кириб келди. Тозалаш жараёнида фаррошлардан бири каравот тагидан мумиёланган жасадни топиб олган.

Воқеа жойига етиб келган полиция танани кўздан кечириб, у бу ерда ярим йилдан буён ётибди, деган хулосага келди. Уни матрасга ётқизиб, чойшаб билан ўраб қўйишган. Бу чора нохуш ҳид атрофга тарқалиб кетишининг олдини олган. Унинг узун сочларидан аёл киши бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

ДНК-тести жасад уйнинг собиқ эгаси Вимла Шриваставга тегишли эканлигини аниқлади. Унинг 32 ёшли руҳий хаста ўғли Амитнинг қаердалиги эса маълум эмас.