Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси раҳбари этиб тайинланди…

0

 

Кўплаб Халқаро турнирларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олган профессионал теннисчи Ирода Тўлаганова яқинда Ўзбекистон теннис федерациясининг бош котиби лавозимига тайинланди.

— Мен юксак ишонч учун миннатдорчилик билдираман, — деди Ирода. — Мен профессионал теннис федерацияси раҳбарлари кўмагида юксак чўққиларни забт эта олдим. Улар ўзбек тенниси ривожига муносиб ҳиссаларини қўшишган. Мен ҳам ватанимиз тенниси тараққий этиши учун қўлимдан келган барча ишларни амалга ошираман…

Эслатиб ўтамиз, Ирода Тўлаганова 1982 йил 7 январда туғилган. Фаолияти давомида WTF тоифасидаги 3 та турнир, ITF тоифасидаги учта турнирда ғолиб бўлган. Теннис бўйича дунё рейтингида ҳозир 16- ўринни банд этиб турибди. «Ўзбекистон ифтихори» унвони соҳибаси. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Илгари республика теннис федерацияси бош котиби лавозимида 20 йилдан ортиқроқ Игорь Шепелев фаолият юритган.