Ис газидан бир оиланинг тўрт аъзоси вафот этди

0

Павлодар вилоятида бир оила аъзолари – эр-хотин ва уларнинг икки фарзанди — ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят департаментининг хабар қилишича, тўрт кишининг жасади чоршанба куни тахминан тунги тўққиз яримларда Баянул тумани Узунбулоқ қишлоғидаги хусусий уйдан топилди. Узунбулоқ қишлоқ округи ҳокими Асқар Муқановнинг айтишича, уларнинг ҳаммаси ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Расмийлар вафот этганларнинг исми шарифини эълон қилди: Рустам Бекболатов (1979 йилда туғилган), Наталья Бекбатирова (1982 йилда туғилган), Динара Бекбатирова (2004 йилда туғилган) ва Дамир Бекбатиров (2007 йилда туғилган). Қишлоқ аҳолисининг сўзларига қараганда, аёл ҳомиладорликнинг бешинчи ойида бўлган.

Баянаул туман ички сиёсат бошқармасининг бўлим раҳбари Нурсултан Шайхиннинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлган оиланинг яна икки фарзанди – 1999 ва 2002 туғилган қизлари тирик қолди. Унинг айтишича, қизлар туман марказида таълим олади.

“Улар Баянаул аграр-техника коллежида ошпазликка ўқимоқда. Болаларни вақтинчалик турар жой билан таъминлаймиз”, деди Шайхин.

Хавфсизлик идоралари одамларнинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ факт юзасидан судга қадар суриштирув бошланганини маълум қилди.​