Куба осмони узра метеорит портлаб кетди

0

Куба вилоятидаги Пинар-дель-Рио шаҳарчасида кучли портлаш содир бўлди. Буни мутахассислар “метеорит портлаши” деб ҳисоблашмоқда. Гувоҳлар воқеа жойидан олинган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди.

Йўловчилар осмонда қуюқ тутунни кўришган. Маҳаллий аҳоли эса кучли силкинишдан уй ва бинолар силкинганини қайд этишган. Воқеа содир бўлган жойдан тош бўлаклари топилган. Уларнинг қаердан келгани эса номаълум.

– Ҳозирча биринчи тахмин метеорит тушиши бўлиб турибди. Бу аниқ самолёт портлаши эмас, – дея таъкидламоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.