Пике: «Рамосга иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши керак эди»

0

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике «Реал»га қарши кечган Испания кубоги доирасидаги ўйин ҳақида фикр билдирар экан, учрашув бош ҳакам Матеу Лаоснинг ишига баҳо берди.

«Лаос ғалати қарорлар қабул қилди, биз ўйин давомида бунга кўникишимиз керак бўлди. Умуман олганда, у ўйинни яхши бошқарди. Рамос иккинчи марта сариқ карточка олиши керак эди, аммо биз нима ҳам қила олардик?» – деган Пикедан иқтибос келтирди Marca.

Эслатиб ўтамиз, Рамос ушбу огоҳлантириш билан «Эль-класико»лардаги сариқ карточкалар сони бўйича ўз рекордини янгилагани маълум қилинганди.

Кубок финали йўлидаги жавоб баҳси 27 февралда ўтказилади.