Тириклайин ёниб кетган аёл

0

Лужникидаги уйларнинг бирида келиб чиққан ёнғинни ўчириш давомида ўт ўчирувчилар бутунлай куйиб кетган уй бекасининг жасадини топишди.

2 февраль куни хусусий ғиштин уйлардан бирида ёнғин чиққан эди. Ўт ўчирувчилар олов авжига чиққанидан сўнг етиб боришган.

Бечора аёл ўз уйида уй ҳайвонларини қўллаб-қувватлаш марказини ташкил этган экан. Унинг қарамоғида 73 та ит ва 11 та мушуги бўлган.

Аниқланишича, ёнғин чиқишдан олдин уйда аёлнинг қизи, дўстлари ва жияни бўлган. Бошқалар бир амаллаб кўчага чиқиб олишган, бироқ аёл улгурмаган.