615 килограмм кокаин қўлга тушди!

0

Туркиянинг Мерсин вилоятида йирик партия –  615 килограмм кокаин олиб қўйилди.

Аниқланишича, гиёҳванд модда Мерсин портидан Эквадорга жўнатиладиган банан ортилган контейнер ичида бўлган. Оғу 530 та қутига жойланган экан.

Махсус операция чоғида тўртта жиноятчи қўлга олинди.

Бундан бироз аввал Кабо-Вердеда россиялик 11 нафар денгизчи 9,5 тонна кокаин билан қўлга олинганди. Гиёҳванд моддалар Панама байроғи тикилган “Eser” кемасида келтирилган.