Дунёнинг энг узун футболчиси Англияда ўйнамоқда

0

Англиянинг 6-дивизиони вакили «Далвич Ҳэмлет» клуби дарвозабон Симон Йоргенсен билан шартнома имзолади.

Айни пайтда 26 ёшли даниялик дунёнинг энг узун футболчиси ҳисобланади. Унинг бўйи 210 сантиметрга тенг.

Йоргенсен «Копенгаген» клуби тарбияланувчисидир. У 2010-2017 йиллар давомида турли жамоаларда ўйнаган. Кейин Англиянинг «Аккрингтон Стэнли» клубига ўтган. Ўтган мавсумда у яримпрофессионал «Уайтҳоук» клуби шарафини ҳимоя қилган эди.

 

tribuna.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here