Шаҳрисабзда динозавр излари борлиги ростми?

0

Ҳа, бу ҳақиқат. Уларни 1956 йилда Қурбатов фамилияли инсон Тошқўрғон қишлоғи атрофидан топган.

Оёқ излари бир метр узунликда бўлган бу динозаврлар Ҳисор тоғларида бундан 30 миллион йил олдин яшаган деган тахминлар бор.

Шаҳрисабзда яна “Чойхўр Қурбонали” бобонинг 100 йиллик тегирмони, “Афросиёб” ғори, “Ҳазрати Султон ота” зиёратгоҳи ҳам кўпчилик учун қизиқ. У ерда келгусида меҳмон уйлари ташкил этиш ва Ширдоқ, Кўл дарасида алпинизмни ривожлантириш мўлжалланмоқда.