Ўзбекистонда абитуриентлар ОТМларга электрон ҳужжат топшириши учун мўлжалланган дастур яратилди

0

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мутахассислари томонидан абитуриентларнинг олий ўқув юртларига электрон ҳужжат топшириши учун мўлжалланган «Universities.uz» дастури яратилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Дастур Ўзбекистондаги барча ОТМлар (манзиллар, телефон рақамлари, факультетлар, йўналишлар, пропусклар ва ҳоказо) ҳақида маълумот олиш, фойдаланувчи учун алоҳида аккаунт очиш, исталган вақтда ҳужжатларни электрон шаклда юбориш ҳамда смс-хабар орқали имтиҳон натижаларини билиш каби функционал имкониятларга эга.

Шунингдек, ушбу дастур орқали бутун дунё бўйича грантлар, стипендиялар ва ёзги мактаблар ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Дастур муаллифларига Интеллектуал мулк агентлиги томонидан гувоҳнома берилди