Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 3 485,9 минг нафарга етган

0

Ўтган йил давомида 330,5 минг нафар фуқарога пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланган бўлиб 2019 йил 1 январь ҳолатига жами пенсия ва нафақа олувчилар сони 3 485,9 минг нафарга етган, яъни умумий аҳолининг 10,6% ни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси томонидан 2019 йилнинг 8 февраль куни “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2019 йилга белгиланган асосий вазифалар” мавзуида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди.

Шундан, 3 163,1 минг нафар пенсия ва 322,8 минг нафар ижтимоий нафақа олувчиларга тўғри келади.​

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5291-сон Фармонига асосан 2018 йил 1 январь ҳолатига 65 ёш ва ундан ошган ҳамда 2010 йилга қадар пенсия тайинланган фуқароларни пенсиясида аниқланган ортиқча тўловлар қарздорликлари ҳам ҳисобдан чиқарилди.