Йирик автоҳалокат: 30 та автомашина тўқнашуви

0

Туркиянинг «Конья-Анкара» автомайдончасида қуюқ туман туфайли 30 та автомашина бир-бирига келиб урилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган. Етти нафари эса жароҳат олган.

Маълумотларга кўра, автоҳалокат натижасида иккита жабрланувчининг аҳволи жуда оғирлигича қолмоқда.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар ва полиция ишламоқда. Яраланганлар шифохоналарга етказилган.