Англиянинг қоидабузар шаҳзодаси ниҳоят ҳайдовчиликни йиғиштирди…

0

 

Англиянинг 97 ёшли шаҳзодаси, қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп бобо кейинги вақтларда шахсий автомобилида автоҳалокатлар сериясини содир этиб, кўпчиликнинг жонига текканди. Биринчи марта Норфолк графлигида автоҳалокатга учради. Ўшанда ўзига тегишли «Land Rover» автомобилида қарама-қарши тарафдан келаётган машинанинг йўлига чиқиб ҳалокатга учради. Автомобили ағдарилиб ҳам кетди. Лекин ўзи шикастланмади. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, иккинчи марта автоҳалокат содир этди. Бу сафар жабрланувчи 46 ёшли Эмма Фейруэзер бўлиб чиқди. Автоҳалокат туфайли аёл қўлини синдириб олди. Врачлар синган жойга титанли пластина ўрнатишди.

Хайрият, худо инсоф бериб шундан кейин Филипп бобо ўзининг ҳайдовчилик гувоҳномасидан расман воз кечди ва бундан буён машина ҳайдамасликка сўз берди. Эммадан эса олдинига қиролича Елизавета II нинг ўзи эри учун узр сўради. Кейинчалик Филипп бобо ҳам ёзма равишда жабрланувчидан кечирим сўради.