Ҳиндистонлик 13 ёшли болакай кам учрайдиган хасталик туфайли гўё қўрқинчли маҳлуқ қиёфасига кириб қолди…

0

 

У Лалит Патидар бўлиб, тиббиётда ниҳоятда кам учрайдиган хасталикка чалинган. Бунинг оқибатида юз қисми тўлиқ юнг билан қопланган.

Мутахассисларнинг айтишича, бу хасталик тиббиётда гипертрихоз деб аталади. Хасталикка чалинган одам танасининг асосий қисми қалин юнг билан қопланади. Хасталик беморнинг жинси қандайлигига қараб ўтирмайди. Патидарнинг фақат юз қисми шундай қалин юнг билан қопланган.

Айтишларига кўра, болакайни тез-тез кўчадагилар ҳайдаб солишади, тошбўрон қилишади, масхаралашади. Лекин Патидар бундай камситишларга ўрганиб ҳам кетган. У улғайгач, полициячи бўлмоқчи. Шунда барча ўғри ва қотилларни турмага қамаркан.

— Мен ҳалол полициячи бўлиб, ота-онамни парвариш қилишни, боқишни, уларга меҳр-муҳаббат кўрсатиб яшашни истайман. — дейди болакай. — Жиноятчилик урчиб боришига сира йўл қўймайман…

Худди шу хасталик билан оғриган тайландлик Супатра Сусуфан исмли 17 ёшли яна бир бемор қиз яқинда турмушга чиқибди. Уни 2010 йили дунёнинг энг юнгдор одами сифатида эътироф этиб, Гиннес рекордлар китобига киритишган.