Венесуэлага метеорит қулаб тушди. Мамлакат армияси Мадурога қарши қўлланиши мумкин…

0

 

Шу ҳақда Венесуэлада яшовчиларнинг кўпчилиги интернет сайтларида хабар тарқатган. Хабарларда ёзиладики, 9 феврал куни Венесуэланинг Валенсия шаҳрида жойлашган савдо маркази яқинига улкан метеорит қулаб тушган. Эслатиб ўтамиз, Валенсия Венесуэлада улканлиги жиҳатидан учинчи ўринни эгаллайди. Бу шаҳар Каракасдан 170 километр узоқликда жойлашган.

Ҳозирча ҳукумат раҳбарлари, мутасаддилар метеорит ҳақида расман маълумот бермаган.

Дарвоқе, шу кунларда ҳам Венесуэлада амалдаги президент Николас Мадурога қарши чиқишлар, ҳаракатлар давом этмоқда. Ҳукумат армиясининг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, полковник Рубен Альберто ҳам Мадурога қарши норозилик акцияларида фаол иштирок этганини яширмаяпти. Полковникнинг айтишига кўра, мамлакат армиясининг 90 фоизи амалдаги президентга қарши. Ҳарбийлар мухолифатчи Хуан Гуайдони Венесуэла президенти сифатида тан олмоқда. Шунинг учун яқин орада полковникнинг фармони билан армия Мадурога қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here