14 ёшли мактаб ўқувчиси сэлфи оламан деб 3 қаватдан қулаб тушди

0

2019 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 14 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушураётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб пастга тушиб кетди.

Натижада Ф.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.