Ангренда болалар боғчаси тарбиячиси тарбияланувчилардан бирини уриб тишини синдирди…

0

 

Бу кўнгилсиз манзара Ангрен шаҳридаги №40- болалар боғчасида кузатилган. Боғча тарбиячиси шу йил январ ойи охирида 4 ёшли болакайни уриб, тишини синдириб қўйган. Шубҳасиз, бола бу ҳақда ота-онасига айтган. Лекин тарбиячига тегишли чора кўрилган-кўрилмагани ҳақида ҳозирча маълумот тарқатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги болалар боғчаси тарбияланувчиси ҳалинчакдан йиқилиб ҳалок бўлганди.