Эрининг акаси пичоқлаб қўйган ҳомиладор аёлни республика хотин-қизлар қўмитаси ҳимоясига олди…

0

 

Шу ҳақда қўмита мутасаддилари расман маълум қилишган. Айтилганки, жами 16 марта тиғ жароҳати етказилган ҳомиладор аёлни ушбу ташкилот адвокати судда ҳимоя қилади. Шу йўл билан аёлнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя остига олинади.

Аслида ҳомиладор аёлнинг аҳволи жуда оғир эди. Шу йилнинг 6 февралида содир бўлган фожиали воқеа унга жуда қимматга тушиши мумкин эди. Чунки жабрланувчига эрининг акаси ўта жиддий тиғ жароҳатлари етказган. Лекин беш соат давом этган жарроҳлик амалиёти ёрдамида, қолаверса, Оллоҳ хоҳишига кўра, врачлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишди. Энди 14- феврал куни худди шундай жарроҳлик амалиёти ёрдамида жабрланувчи туғруқ жараёнини бошидан кечиради.

Суд эса 2019 йил 12 феврал куни бўлиб ўтади.