ҲАР КУНИ ПОМИДОР ШАРБАТИ ИЧИНГ, КАСАЛ БЎЛМАЙСИЗ!!!

0

 

Олимларнинг тадқиқот натижалари помидор шарбати таркиби витаминларга бой эканини кўрсатди. Демак, ҳар куни помидор шарбати ичиш сабаблари қуйидагича:

1. ВИТАМИНЛАР

Янги тайёрланган помидор шарбати «А», «С» витаминларига бой. Уни ҳар куни ичиб юриш кўриш қобилиятингизни яхшилайди, суяклар ва тишларни мустаҳкамлайди, иммунитетни кўтаради.

2. ХОЛЕСТЕРИННИ КАМАЙТИРАДИ

Помидор шарбати таркибидаги ниацин ва фойдали толалар қондаги холестеринни йўқ қилишда асқотади.

3. ИЧАКЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ

Кимнинг ошқозон-ичак тизимида муаммоси бўлса, ҳар куни янги тайёрланган помидор шарбати ичиш тавсия қилинади. У овқат ҳазм бўлишини енгиллаштириб, ич қотишига барҳам беради.

4. ЗАҲАРДАН ТОЗАЛАЙДИ

Помидор шарбати таркибидаги кислота буйрак ҳамда жигар фаолиятини яхшилайди. Кислота организмда дезинтоксикация жараёни юз беришини таъминлайди. Бу организм заҳарли моддалардан тозаланади деганидир.

5. ОЗИШДА ЁРДАМ БЕРАДИ

Помидор шарбати қоринни тўқ тутади. Кўп овқат ўрнига у организмни керакли тўйимли моддалар билан таъминлаб, метаболизм даражасини оширади.

6. ЮРАК ХАСТАЛИГИДАН АСРАЙДИ

Помидор шарбати таркибида мавжуд бўлган «В6» витаминлари одамни юрак хасталигидан ҳимоя қилади. Томирлар кушандаси ҳисобланган гомоцистеин, аминокислоталар даражасини камайтиради.

7. ТУРЛИ ТОШМАЛАРДАН САҚЛАЙДИ

Помидор шарбати терига ҳам ижобий таъсир этиб, турли тошмалар тошишига барҳам беради.

8. САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Помидор шарбати таркибидаги ликопенлар ошқозон-ичак, кўкрак, ўпка саратони кабилар пайдо бўлишига йўл бермайди. Бунинг учун ҳар куни бир стакан янги тайёрланган помидор шарбати ичиш кифоя қилади.

Саломат бўлинг!

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here