«Ҳовли» сериалидаги юксак дидли Мелис хоним

0

Ҳозирги кунда кўпчилик аёлларнинг қалбидан муносиб жой эгаллаган “Ҳовли” сериалида қамоқхона мудири Мелис хоним ролини ижро этган Дениз Барут 1983 йилнинг 29 мартида Туркиянинг Измир шаҳрида туғилган. Уни ўта зиёли актрисалардан дейиш мумкин. Чунки Дениз  Эгей университети, Спорт Академияси ҳамда Боғчашаҳар Университетининг “фотография ва актёрлик маҳорати” факультетларини битириб чиққан.

Уни туркиялик мухлислари актриса ҳамда бошловчи сифатида яхши танишади.

Бўйи – 1.80 сантиметр, оғирлиги эса 55 кг. Сочлари олтинранг каштан рангида.

Дениз Барут “Лолалар”, “Ҳаётимиз ўз қўлимизда”, “Оналар ва қизлар”, “Йўқотилган йиллар” сериалларида суратга тушган.

Тележурналист сифатида эса “Янгиликлар”, “Хайрли тонг, Туркия” каби кўрсатувларни олиб боради.