Жиззахда саккиз киши тузламадан заҳарланди

0

2019 йил 8 февраль куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи М.П. (аёл) ўз уйида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор маҳсулотини (тузлама) истеъмол қилган ва натижада 8 нафар киши заҳарланган.

Уларнинг 5 нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Уч нафари касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here