Масжидда 6 нафар инсонни ўлдирган қотилга ҳукм ўқилди

0

2017 йилда Канаданинг Квебек шаҳридаги мачитга ҳужум уюштириб, олти нафар инсоннинг умрига зомин бўлган қотилга суд ҳукми ўқилди. Унга 40 йил қамоқ жазоси берилди.

Унинг муддатидан олдин озод бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас.

Шу ўринда ўша мудҳиш воқеани бироз ёдингизга солсак. 2017 йил 30 январь куни 100га яқин мусулмон ҳуфтон намозини ўқиётганда судланувчи Александро Биссонету масжидга бостириб кириб, ўт очишни бошлайди. Мазкур ҳодиса оқибатида 18 нафар одам яраланиб, шифохоналарга етказилган. Улардан 6 нафари қайтиб кўзини очмади.