Қалин пули сабаб она қизини ажраштирмоқчи

1

Нукус шаҳар “Мустақиллик” кўчасида яшовчи Шахи имли аёл Хўжайли тумани ҳокимига мурожаат йўллади. У укаси 2016 йилда уйланганини, икки ёш тотув яшаса ҳам келинининг онаси 10 миллион сўм қалин пул бермадинг, деб қизини олиб кетганини маълум қилди.

«Қизини сўраб, уйига беш марта бордик. Онаси бизни ҳақорат қилиб, қувиб чиқарди. Ҳарчан пулимиз йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилмайлик фойдаси бўлмади. Онам бу гапларни кўтара олмай, вафот этди», – дейди Шахи исмли фуқаро.

2018 йил февралида мурожаат эгаси укасининг бахти учун яна қизнинг уйига маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан боради. Аммо онаси яна бақириб-чақириб қувиб чиқаради.

«Укам билан келиним бир бирини ёқтиради. Уларнинг бахтли бўлиш тарафдориман. Пули бор оила қуриб, пулсиз кимсалар оиласидан ажралаверадими? Мен бу ҳақда одамларнинг фикрини билишни хоҳлайман», – дейди мурожаат эгаси.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.