Россияда ўзбекистонликларни олиб кетаётган микроавтобус автоҳалокатга учради. Икки киши ҳалок бўлди…

0

 

Фожиа шу йил 11 феврал куни Тюмень — Ханты-Мансийск серқатнов йўлида Тошкент вақти билан соат 6: 45 да содир бўлган. «Mercedes» русумли микроавтобус Тобольскдан Тюменга 20 нафар ўзбекистонлик муҳожирларни олиб кетаётганди. Кутилмаганда юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда икки ҳамюртимиз ҳалок бўлди, бир киши жиддий жароҳат олди. Қолган 17 кишига зиён етмаган. Улар маълум вақт ўтгач, Тобольскга қайтиб кетишди.

Қуйида ҳалок бўлган ва жабрланган ҳамюртларимиз ҳақида маълумот берилган.

ҲАЛОК БЎЛГАНЛАР:

Тошканбоев Шуҳратбек Ғуломович (21. 02. 1984 йили туғилган)

Сайаҳмедов Бахтиёр Тожибоевич (22. 11. 1983 йили туғилган).

ЖАБРЛАНГАН:

Мирзааҳмедов Қурвонжон Мирзалиевич (28. 11. 1976 йили туғилган). У зудлик билан Тюмень шаҳридаги №2- касалхонага ётқизилган.

Тюмень вилояти йўл патрул хизмати ходимларининг хабарига кўра, ўша куни қуюқ туман тушган. Йўл сирпанчиқ эди. Худди шу нарса автоҳалокатни келтириб чиқарган.