САРАТОНДАН НАРИ БЎЛИШНИНГ АНТИҚА УСУЛИ…

0

 

Германиядаги онкология илмий-тадқиқот маркази профессори Михаэл Бауманн ўз тадқиқотлари натижасида саратон хасталигига йўлиқмасликнинг антиқа усулларини аниқлади. Олимнинг таъкидлашича, саратонга учрамаслик учун одам биринчи навбатда тамаки маҳсулотларидан воз кечиши, тўғри овқатланиши ва жисмоний жиҳатдан фаол бўлиши лозим экан. Шу учта усул саратон хасталигини организмга яқинлаштирмас экан.

Бундан ташқари, олим яна имкон борича сергакликка эътибор қаратиш лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Сергак бўлмаслик оқибатида йиқилиб тушиш ҳам бир кун келиб кўкрак саратонига дучор этиши тайин экан.