Саудия Арабистони ТИВ: “Валиаҳд шаҳзода Қошиқчини ўлдиришга буйруқ бермаган”

0

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил Жубайр валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришга буйруқ бермаганини маълум қилди.

“Биз бу ишга рухсат олинмаганини биламиз. Бу ишни амалга ошириш учун ҳеч қандай буйруқ берилмаган”, – деди вазир америкалик журналистлар билан учрашувда.

Одил Жубайр куни кеча The New York Times газетасида чоп этилган мақолани изоҳлашни истамади. Ўша мақолада агар Жамол Қошиқчи Саудия Арабистонига қайтишни истамаса, Муҳаммад ибн Салмон унинг отиб ўлдирилишини айтгани ёзилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилиб келган Жамол Қошиқчи 2018 йилнинг 2 октябрь куни Истанбулдаги консулхонада ўлдирилган эди. Саудия Арабистони ҳукумати журналист консулхонада келиб чиққан жанжалда ўлганини 20 октябрда маълум қилди, бироқ Қошиқчининг жасади топилмади.

Azon.uz