YouTube раҳбарияти «дислайк» тугмачасини олиб ташламоқчи

0

Энг оммабоп видеохостинг  – YouTube сервиси ўзига хос ижтимоий тармоқ ҳам ҳисобланади. Унда эълон қилинган роликларни изоҳлашади, турли тугмачаларни босиш орқали муносабат билдиришади…

YouTube’да лавҳаларга ёки каналларга «лайк» ёки «дислайк» тугмачаларини босиш орқали унинг ёққан-ёқмаганини ифодалаш мумкин. Аммо кейинги пайтларда айримлар «дислайк»дан ғараз мақсадлар йўлида ҳам фойдалана бошлашган. Масалан, рақобатчи каналларнинг рейтингини пасайтириш учун роликларини оммавий тарзда «дислайк»лашни уюштириш ва ҳоказо.

Шуни инобатга олиб, видеохостинг раҳбарияти «дислайк» тугмачасини олиб ташламоқчи. Бу ҳақда YouTube’нинг лойиҳаларни бошқариш бўйича директори Том Люнг ўз видеохабари орқали хабар берган.

Унинг айтишича, сервис маъмурияти мазкур муаммони ҳал этишнинг бир неча йўлларини кўриб чиқмоқда: фақат «дислайк» тугмачасининг ўзини олиб ташлаш; салбий баҳолаганлардан буни асослашни талаб этиш; рейтингни оммавий кўринмайдиган қилиб қўйиш каби.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here