Футболчи Андрей Аршавиннинг устидан собиқ хотини полицияга шикоят аризаси тақдим этди…

0

 

Аризада айтилишича, Аршавин номаълум кимсалар билан биргаликда унга тегишли «Мерседес GL 350» автомобилини тортиб олган. Бундан ташқари, қачонлардир берган пулларини қайтармаса, қаматиб юбориш билан қўрқитган.

Алиса ва Аршавин амалда бирга яшашмайди. Аммо расман ажрашишмаган. Алиса ўз вақтида эрининг ўзга қизлар билан қилган хиёнатларини кечира-кечира чарчабди. Шунинг учун ажрашишга аҳд қилган экан. Бирга яшамай қўйганларидан кейин Аршавин қизидан ҳам хабар олмайдиган бўлган. Илгариги хотинидан туғилган уч фарзандини ҳам ўйламай қўйган.

Агар айби исботланса, футболчи жиноят мажмуасининг бир нечта моддаларига асосан судланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрида Аршавин катта жанжал муаллифига айланган. Ўшанда у бегона қизлар қуршовида тунги клубга борган. Кейин отларни прокатга олиб қизлар билан пойга ўйнаган. Охирида эса отларнинг прокат пулини тўлашдан бош тортган. Бу ҳам етмагандек, ёнидаги бегона қизлар билан кўнгилхушлик қилган.