Лоланинг голливуднусха клипи кимда норозилик уйғотди?

0

Лола хиёнаткор эрини ўлдиришга жазм этди. Дарров қўрқиб кетманг. Бу шунчаки клипда, холос. Бундан бир неча кун аввал бетакрор Лола ўзининг инстаграмдаги саҳифасида янги клипидан бир шингилини жойлаштирди. У “Қайтмайман, ишон” деб ном олган. Хиёнатдан куйган аёллар уни жон деб томоша қилишлари, шубҳасиз.

Фақат клипдаги аёлга кўр-кўрона тақлид қилмасалар, бўлгани. Чунки… Келинг, нега бундай қилмаслик кераклигини клипни томоша қилган бир мухлис изоҳи билан англатамиз:

“Тушунарсиз клип. Ашулага клип мавзуси мос эмас. Бу клипдан нимани тушуниш мумкин? Хиёнат қилгани учун турмуш ўртоғини ўлдирган аёл қисматиними? Голливудга мос клип”.

“Голливудга мос” – мана шу изоҳнинг ўзиёқ клипни ҳеч бўлмаса, бир бор томоша қилишга ундайди. Нима дедингиз?!