Москвада сурункали пиёнисталикка қарши даволанаётган аёл палатадошини пичоқлаб ўлдирди…

0

 

Фожиа Москва шаҳридаги №13- клиникада содир бўлди. Сурункали пиёнисталикка қарши муолажалар олаётган аёл палатадошини уйқу орасида хуррак отиши ёқмаганлиги сабабли сўйиб ташлади.

Врачларнинг айтишича, қотил аёл уч кундан бери спиртли ичимлик ичмагани боис томи кетиб қолган. Бу тиббиёт тилида «белая горячка» дейилади.

Қотил аёлни дарҳол жиннихонага жойлаштиришди. Жиннихонада даволаниб чиққач, жиноий жавобгарликка тортилади.

Марҳума эса шаҳардаги мавзелардан бирида кўча супурувчи бўлиб ишларкан.