Президентнинг етим болалар ҳимоясига қаратилган янги Қарори

0

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
✅ Қарорга мувофиқ:
👉 2019 йил 1 мартдан “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларининг раҳбарлари ва тарбиячилари, халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг базавий тариф ставкаси 1,5 баробарга оширилади ва умумтаълим мактаблари базавий тариф ставкасининг 75 фоизи даражасида белгиланади;
👉 2019 йил 1 октябрдан тарбиячиларнинг базавий тариф ставкалари мактаблар базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади;
👉 2019 йил 1 мартдан оилага тарбияга олинган ҳар бир бола учун тўланадиган нафақа миқдори 1,33 баробарга оширилиб, 820 000 сўмни ташкил қилади;
👉 2019 йил 1 октябрдан нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбарлари ва тарбиячиларига устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади;
👉 васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига транспорт харажатлари учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланади;
👉 оилавий болалар уйлари тарбияловчи ота-оналарининг базавий тариф ставкаси “Меҳрибонлик” уйлари тарбиячилари учун белгиланган базавий тариф ставкасининг икки баробари миқдорида ҳисобланади.

Адлия Вазирлигининг телеграмдаги «huquqiyaxborot» каналидан олинди.