Россиялик аёл ўзининг аслида тирик эканини фақат суд орқалигина исботлай олди…

0

 

Иркутскда яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган пенсионер аёл яқинда прокуратурага шикоят аризаси билан мурожаат этиб, давлат тарафидан пенсия ололмаётгани, тиббий суғурта варақаси бекор қилингани, буларнинг барчасига уни ўлди деб ҳисоблаганлари сабаблигини таъкидлади. Прокуратура вакиллари ушбу иш бўйича текширув ишларини бошлашди. Маълум бўлдики, ҳақиқатан бу аёл расмий ҳужжатлар бўйича Усолье-Сибирскда бир неча ой олдин вафот этгани қайд этилибди. ЗАГС бўлимидагилар аёл ўлганлиги ҳақидаги гувоҳномани ҳам расмийлаштириб қўйишибди. Шунинг учун аёлнинг пенсияси тўхтатилган ва тиббий суғурта варақаси бекор қилинган экан.

Иш дарҳол судга оширилди ва пенсионер аёлнинг конституциявий ҳуқуқлари тикланди.