Шаҳзода Муҳаммедова Москва шаҳрида ким билан учрашди?

0

Актриса ва машҳур дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Москвага уюштирган сайр-у саёҳати давомида инстаграмда унинг фан клубини очган ашаддий мухлиси билан кўришишга муваффақ бўлди.

Бу ҳақда актриса инстаграмдаги саҳифасида тўлқинланиб баён қилган:

“Азизлар, буни қарангки, анча йиллардан бери менинг номимдан профил очиб, мухлис бўлган қиз айнан Москвада яшар эканлар. “@shaxzoda__muxammedova_fan_club” –  бу профилни ким бошқаришини билмас эдим ҳеч. Мана энди билиб олдим – жуда яхши қиз эканлар, танишиб олдик. Раҳмат совғалар учун, Саодат!”

Актрисага бундай хайрли учрашув насб этганидан биз ҳам хурсандмиз.